АсосийJamiyat

Россияда ишлаш истагида бўлганларга янги иш ўринлари эълон қилинди

'Россияда ишлаш истагида бўлганларга янги иш ўринлари эълон қилинди'ning rasmi

 Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурулиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда.

Маълумот учун, фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Ташқи меҳнат миграциясининг хабар беришича, номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади. Ойлик маош эса иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Рўйхатдан ўтиш

Бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказиладиган сана ва ҳудудлар:

7 декабрь соат 11:00 да:

- Фарғона вилояти

 Қўқон ш., Маворауннаҳр кўч., 2-а уй, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази. (Мулжал: Миллий гвардия ва Маданият институти ўртасида)

 73 244-40-01.

- Сирдарё вилояти

 Гулистон ш., Хондамир кўч., 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.  

 67 225-55-59.

- Сурхондарё вилояти

Термиз ш., Термиз архитектура ва курилиш коллежи.

 76 222-45-22, 90 644-64-34.

- Самарқанд вилояти

Самарқанд ш., Нарпай кўч., 7-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.

 66 233-24-00, 66 233-53-00.

 9 декабрь соат 11:00 да

- Наманган вилояти

 Наманган ш., Нодира кўч., 3-уй. Вилоят меҳнат бошқармаси биноси.

69 227-94-64, 69 227-97-27.

- Хоразм вилояти

 Урганч ш., Байналминалчи кўч., 6-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.  

 62 229-19-96;

-  Навоий вилояти

 Кармана т., Толқоқ, 10-уй. Бандликка кўмаклашиш маркази.

 79 224-11-60.

- Тошкент вилояти

 Оққўрғон т., Толовул МФЙ, Ойбек кўч., "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: Эски Қизил том коллежи)

 70 202-06-20, 99 823-73-15.

 10 декабрь соат 11:00 да:

- Андижон вилояти

Андижон ш., Бобур ш. кўч., 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт коллежи).

 95 202-33-55;

- Қорақалпоғистон Республикаси

 Нукус ш., Утепова кўч., р/у. "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: "Истиқлол  боғи" - Квадрат парк).  

 55 102-53-32, 55 102-53-34.

-  Қашқадарё вилояти

 Қарши ш., А.Навоий кўч., 70а-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: Ойдин бозори рўпараси).  

 55 401-61-69, 97 293-27-52, 97 770-04-92.

 11 декабрь соат 11:00 да:

- Наманган вилояти

 Наманган ш., Нодира кўч., 3-уй. Вилоят меҳнат бошқармаси биноси.

 69 227-94-64, 69 227-97-27.

    Бошқа янгиликлар