АсосийSalomatlik

Коронавирус катталар учун кўпроқ асоратлими ёки болалар учунми? Изоҳ берилди

'Коронавирус катталар учун кўпроқ асоратлими ёки болалар учунми? Изоҳ берилди'ning rasmi

Дастлаб коронавирус аксарият ҳолатларда фақат ёши катталар учун хатарли, деган қараш шаклланган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, ёш болаларда ҳам унинг асоратлари  анча юқори бўлгани кузатилди. Бу фақат иммунитет билан боғлиқ ҳолатми ёки  бошқа сабаблари ҳам борми?  Ушбу саволга санитария-эпидемиология хизмати жавоб тақдим этди. 

"Пандемия тарзида кечадиган юқумли касалликларда аҳолининг барча қатламлари мойиллиги юқори бўлади.  Ёши катта инсонларда касаллик оғир кечиши ва ўлим ҳолати улар ўртасида юқори бўлганлиги сабабли пандимиянинг бошланиш даврида фақат ёши катталар учун хатарли деган қарашлар шаклланган.

Вақт ўтиши баробарида COVID-19  қўзғатувчиси, каттароқ миқдордаги одамларда айланиб юриши (циркуляция) натижасида патогенлиги ва вирулентлигини ошириб борди, натижада мазкур вирус катта ёшдаги, иммунитети суст одамларни касаллантиргани сингари, худди  шундай мувоффақфият билан ёшларни ҳам касаллантира бошлади.

Касаллик эса ҳар ҳил сурункали касалликлари  (қандли диабед, нафас органлари, юрак, қон-томир тизимида касаллиги мавжуд) бор беморларда оғир кечади.  

САВОЛ: Пандимия яна қанча давом этиши мумкин, деб ўйлайсиз?  

ЖАВОБ:  Ўтмишдаги кўплаб юқумли касалликлар соҳасидаги олимларнинг (эпидемиологлар, инфекционистлар, микробиологлар, вирусологлар) фикрича юқумли касалликлар қолиш учун келади.

 Агарда аниқ бир муддатда касаллик пандемияси барҳам топади десам, демак мен озгина шошқалоқлик қилган бўламан.

Лекин халқимизда битта ажойиб мақол бор, у ҳам бўлса “Кўпчиликдан қуён қочиб қутулмайди” деган. Демак, дунё ҳамжамияти бир бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб, ушбу касалликга қарши курашаётган экан, албатта ижобий натижаси бўлиши муқаррар.

Инсониятнинг харакатлари албатта самара бериши тайин, агарда вирус ҳам бир оз бизларга кўмаклашиб юборса, аниқроғи, тезроқ оддий респиратор вирусга айланиб қолса, пандемия якунланишига анча яқин келган бўламиз.  

Ҳозирча эса, хотиржам бўлишимизга ҳеч қандай асосни кўрмаяпман, негаки аксарият давлатларда вазият таҳликали бўлиб турибди. Биз эса, дунёдаги мураккаб эпидемик вазиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин ва чеклов тадбирларига амал қилишимиз, энг асосийси ушбу касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар