Бу ҳақда АОКАда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
2020/2021 ўқув йилида Республикамиз ёшлари умумтаълим фанларидан маҳаллий олимпиадаларда ва математика, физика, кимё, биология, информатика фанларидан халқаро фан олимпиадаларида иштирок этган.
Маҳаллий фан олимпиадалари 9-11 синф ўқувчиларининг 1,1 млн дан ортиғи иштирок этган ва Республика босқичида 46 нафар ўқувчи ғолибликни қўлга киритган.
Халқаро фан олимпиадаларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасига саралаш босқичлардан муваффақиятли ўтган ўқувчиларнинг 23 нафари терма жамоа аъзолари сифатида иштирок этиб, 3 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медалларини қўлга киритган.






