Бугун, 6 декабрь куни 31 нафар ватандошимиз Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун етиб борди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Инчон аэропорти орқали Корея Республикасига биринчи марта кириб келган фуқароларимиз Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу мамлакатдаги ваколатхонаси ва Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан ташкилий тарзда кутиб олинди.
Меҳнат мигрантлари 10 кунлик карантинда бўлиб, тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг иш жойига бориши режалаштирилган.






