АсосийJamiyat

Қашқадарёда мактаб ўқувчиларига суратга тушиш учун "совға бериб", кейин қайтариб олингани айтилмоқда. Вилоят ХТБ буни рад этди

'Қашқадарёда мактаб ўқувчиларига суратга тушиш учун "совға бериб", кейин қайтариб олингани айтилмоқда. Вилоят ХТБ буни рад этди'ning rasmi

Иштимоий тармоқларда "Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Юлдошев ва ХТБ бошлиғи Тўлқин Каримов суратга тушиш учун "совға бериб", кейин қайтариб олди... ", - номли хабарлар тарқалди. Вилоят ХТБ ҳолат бўйича расмий муносабат берди. 

Маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият саройида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича кўрик-танлов, фестивал ва спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш тадбири ўтказилган эди.  

Тантанали равишда тадбирда ўқувчиларга берилган мусиқа жиҳозлари тегишли Низом талаблари асосида топширилган.  

Қайд этилишича, тантанали топширилган мусиқа асбоблари ўрнатилган қонуний тартиб асосида мактаб балансига кирим қилинган бўлиб ундан барча умумтаълим мактаб ўқувчилари фойдаланиб келмоқда.

"Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Юлдошев ва Халқ таълими бошқарма бошлиғи Тўлқин Каримовлар суратга тушиш учун мусиқа асбоблари ёки совғаларни бериб сўнгра уни қайтариб олган мазмунидаги мурожаат ҳақиқатга яқин эмаслигини маълум қиламиз",–дейилади расмий хабарда..

    Бошқа янгиликлар