АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

'Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.  

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-7° илиқ бўлади.  

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар