Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 44,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 389,5 минг тонна картошка импорт қилган.
Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 103 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг ўтган 10 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:
🔷 Қозоғистон – 128 минг тонна
🔷 Эрон – 127 минг тонна
🔷 Покистон – 100 минг тонна
🔷 Қирғиз Р. – 19 минг тонна
🔷 Нидерландия – 11 минг тонна
🔷 Россия – 4,4 минг тонна
🔷 Франция – 616 тонна
🔷 Афғонистон – 374,6 тонна
🔷 Германия – 66,3 тонна






