АсосийJamiyat

Умумий овқатланиш корхоналари 4 ойлик ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади

'Умумий овқатланиш корхоналари 4 ойлик ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади'ning rasmi

Бугун ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 378-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Депутат Расул Кушербаевнинг хабар тарқатишича, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади.

Мазкур мазмундаги қонун лойиҳаси (Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш) депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ва иккинчи ўқишларда қабул қилинди.

    Бошқа янгиликлар