АсосийJamiyat

Ўзбекистонда гриппга қарши эмланган ўқувчилар ва боғча болаларининг сони ҳақида маълумот берилди

'Ўзбекистонда гриппга қарши эмланган ўқувчилар ва боғча болаларининг сони  ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Президентнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, айни пайтда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ҳамда умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари  гриппга қарши эмланмоқда.  

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, шу мақсадда жорий йилнинг август ойидан октябрь ойигача 3 705 588 доза гриппга қарши вакцина олиб келинган.

Шунингдек, касалланиш ҳолатлари ортиши сабабли, ҳукумат томонидан Ўзбекистонга 2 миллион доза “Гриппол плюс”  вакцинаси келтирилган. Россияда ишлаб чиқарилган ушбу препаратнинг самарадорлиги халқаро даражада эътироф этилган.  

3 декабрь ҳолатига кўра,  мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган эмлаш пунктларида 1 324 185 нафар МТТ тарбияланувчиси, 671 852 нафар 1-синф ўқувчиси гриппга қарши эмланган.  

 Шундай қилиб, жами 1 996 037 нафар бола гриппга қарши вакцина олган.  

ССВ аксарият ҳолларда оддий касаллик деб ҳисоблаган грипп ҳаёт учун катта хавф туғдириши, ҳатто оғир асоратларга олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олиб, юртдошларимизни бу жараёнда янада фаол бўлишга чиқирмоқда.  

    Бошқа янгиликлар