АсосийJamiyat

Ипотека кредити олган ёш оила вакили даромад солиғидан озод қилиниши мумкин

'Ипотека кредити олган ёш оила вакили даромад солиғидан озод қилиниши мумкин'ning rasmi

Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 378-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, ушбу ҳужжат билан олий ва профессионал таълим муассаларида ўқиш учун тижорат банкларидан олинган таълим кредитларини қоплашга йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ имтиёзларини қўллаш белгиланмоқда.

Шу билан бирга, ёш оила томонидан олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни эр-хотин ёки улардан бирининг ёши белгиланган ёшдан ошгунига қадар ҳар бир солиқ даври давомида тегишли миқдорда қоплашга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиниши назарда тутилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 

    Бошқа янгиликлар