Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" маълумот берди.
Қайд этилишича, фақатгина Қорақалпоғистонда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 15-20° илиқни ташкил этади.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-20° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ бўлади.






