Айрим фуқароларнинг мобил телефонларига турли рақамлардан қўнғироқлар қилишиб, ўзларини гўёки "Клик лайт" компанияси вакиллари сифатида таништириб, мижознинг молиявий маълумотларини янгилаш мақсадида фуқаронинг телефонига смс хабар келганини билдириб, ушбу смс кодни айтиб юборишни сўрашмоқда экан.
Кимки соддалик қилиб, СМС кодини айтган тақдирда фуқароларнинг банк пластик карталаридаги маблағлари фирибгарлар томонидан ечиб олинмоқда.
Фирибгарликнинг ушбу кўринишидан огоҳ бўлиш ва маблағларингиз дахсизлигини сақлаш мақсадида бундай смс кодини сўраганларга кодни айтмаслик ва дархол рақам эгаси ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар бериш тавсия этилади.
️Депутат Расул Кушербаев фуқароларнинг банк, молия соҳасидаги шахсий маълумотлари, пул маблағлари муҳофазасини таъминлашга масъул ваколатли орган ва ташкилотлардан фуқароларнинг маблағларини фирибгарлардан ҳимоялаш чораларини кучайтиришларини сўрамоқда.






