АсосийJamiyat

Автомобилни бошқа шахсга ўтказиш тўловида ўзгариш кутилмоқда

'Автомобилни бошқа шахсга ўтказиш тўловида ўзгариш кутилмоқда'ning rasmi

Адлия вазирлиги "Давлат божи тўғрисида"ги қонунга ўзгариш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.
 

Унда автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш(оформления) харажатлари автотранспорт учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 810 минг сўм миқдорда белгиланиши кўзда тутилган.

Ҳозирда мазкур тўлов машинанинг ишлаб чиқарилган йили ва от кучига қараб 2,7 млн сўмгача бўлиши мумкин.

Шунингдек, лойиҳада кўчмас мулкни бошқа шахс номига ўтказиш харажатлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари, 405 минг сўм миқдорида белгиланиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Аввалроқ, Давлат бюджети лойиҳаси муҳокама қилингани ва Фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилиниши ҳақида хабар берилганди.

    Бошқа янгиликлар