АсосийDunyo

Корея ҳам рўйхатга қўшилиб, “Омикрон” етиб борган давлатлар сони 24 тага етди — ЖССТ

'Корея ҳам рўйхатга қўшилиб, “Омикрон” етиб борган давлатлар сони 24 тага етди — ЖССТ'ning rasmi

Дунёда коронавируснинг “омикрон” штамми шиддат билан тарқалмоқда. Австралия, Австрия, Ботсвана, Бельгия, Буюк Британия, Бразилия, Дания, Германия, Гонгконг, Исроил, Италия, Испания, Канада, Нидерландия, Нигерия, Португалия, Саудия Арабистони, Швеция, Швейцария, ЖАР, Чехия ва Японияда касалликнинг янги мутацияси қайд этилганди.

Энди улар сафига АҚШ ва Жанубий Корея ҳам қўшилиб, жами 24 тага етди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда. 

Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарининг таъкидлашича, бу кўрсаткичлар, шубҳасиз, ошиб бораверади.  

Шу сабабли ЖССТ эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли хавф гуруҳига мансуб одамлар, жумладан, 60 ёшдан ошган ҳамда ёндош касаллиги мавжуд кишиларга оммавий тадбирларда қатнашмаслик, аҳоли гавжум жойларга бормаслик ҳамда саёҳатга чиқмай туришни тавсия этмоқда.  

Шунингдек, ташкилот аъзо мамлакатларни эмлаш жараёнларини жадаллаштиришга чақирди. 

Душанбадан эътиборан АҚШга Африканинг 8 мамлакати фуқаролари киритилмаслиги юзасидан тақиқ ўртнатилди. Бу рўйхат янада кенгайтирилиши мумкин.  

Австралия эса беш нафар йўловчида “омикрон” аниқлангач, мамлакатга келувчи хорижликлар учун амалда бўлган чекловларни юмшатиш масаласини ортга сурди. Маҳаллий аҳолига ҳам жиддий сабаб кўрсатилмаса, чет элга чиқиш тақиқи сақланиб қолмоқда.  

 

 

    Бошқа янгиликлар