АсосийJamiyat

Омбудсман Туркияга ташрифи давомида у ердаги ўзбекистонликлар муаммосини ўрганди 

'Омбудсман Туркияга ташрифи давомида у ердаги ўзбекистонликлар муаммосини ўрганди 'ning rasmi

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикасига ташрифи давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича,  Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида ташкил этилган учрашувда дастлаб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, Омбудсман институти фаолияти, унинг қонунчилик баъзаси ва ваколатлари ҳақида инсонларга маълумот берилган. 

Мулоқот давомида 50 нафардан ортиқ ўзбеклар  Туркия Парламентининг бош Омбудсмани билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолангани ва унинг доирасида Туркияда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қийнаган масалаларни бартараф этиш чораларини кўриш белгилаб олингани ҳақида хабардор қилинган.

Таъкидланишича,  ўтказилган учрашув давомида фуқаролар Омбудсман ва Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчисига таълим, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, фуқароликни расмийлаштириш, тил ўраниш курсларини ташкил этиш каби масалаларда мурожаат қилишган.

    Бошқа янгиликлар