АсосийJamiyat

9 млрд 504 млн. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу 107 минг аҳоли хонадонининг 1 ойлик истеъмолига тенг

'9 млрд 504 млн. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу 107 минг аҳоли хонадонининг 1 ойлик истеъмолига тенг'ning rasmi

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспексия” томонидан тадбиркорлик субъектлари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан доимий равишда текширувлар ўтказиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида айрим “тадбиркорлик субъектлари” томонидан 9 млрд 504 млн сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 107 минг аҳоли истеъмолчининг 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Ўтказилган текшириш ҳужжатлари қонун доирасида чора курилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган.

“Ўзэнергоинспекция” томонидан кўрсатиб ўтилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар