"Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун, 24 ноябрь кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Сурхондарё вилоятининг баъзи ҳудудларида кечқурун бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ бўлади.
Пойтахтда ҳам ҳаво ўзгариб туради, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 16-18° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ бўлади.






