АсосийJamiyat

Фарғонада фуқаролар асоссиз қамоққа олингани ростми? Ҳолат юзасидан маълумот берилди

'Фарғонада фуқаролар асоссиз қамоққа олингани ростми? Ҳолат юзасидан маълумот берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Хорланган она ёхуд…» сарлавҳаси остида О.С. ва бошқалар асоссиз қамоққа олинганлиги ҳақида видеоёзув чиқарилган. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси маълумот берди.

Унга кўра, Фурқат тумани прокуратураси томонидан О.С., О.Б. ва Б.О.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Тергов давомида О.С., О.Б. ва Б.О.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси билан айб эълон қилиниб, суд ажрими билан О.С. ва О.Б.ларга “қамоқ” ҳамда Б.О.га “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.

    Бошқа янгиликлар