АсосийJamiyat

Спарк автомобили салонидан 5 дона гугурт қутисига солинган “марихуана” топилди

'Спарк автомобили салонидан 5 дона гугурт қутисига солинган “марихуана” топилди'ning rasmi

19 ноябрь куни Тошкент вилояти Қибрай тумани “Май” М.Ф.Й. ҳудудида “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимларини кўриб ортга қайрилиб олганлигини пайқашган ва шубхали ҳайдовчининг ортидан кузатиб боришган. Ҳолат юзасидан ЙҲХБ маълумот берди.

Планшет мосламаси ёрдамидаги текширув давомида мазкур автомобиль билан боғлиқ бўлган 6 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик мавжудлиги аниқланган. Ходимлар махсус воситалар орқали ҳайдовчидан автомобилни тўхтатишини сўрашган. 

Ҳайдовчи тўхтаганидан сўнг холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида, ҳайдовчи, 1965 йилда туғилган Т.Н. бошқарувидаги автомобилнинг салон қисмидан 5 дона гугурт қутисига солинган яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган. Шундан сўнг, ҳайдовчи ва топилган модда Қибрай тумани ИИБга топширилган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган судга оид экспертиза натижасига кўра, топилган модда оғирлиги 125 граммга тенглиги, ушбу модда “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.

    Бошқа янгиликлар