Европа чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки ўйинида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Реал” футболчиларини қабул қилди. Мазкур учрашувда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Эътиборлиси шундаки, “Реал” етакчиси бир неча кун аввал олган жароҳати туфайли мазкур ўйинда иштирок этмади. У ҳатто қайдномага ҳам киритилгани йўқ.
Эндиликда ғолиб номи Мадридда, 4 май куни аниқланади.
ЕЧЛ, 1/2 финал. Дастлабки учрашув
Манчестер Сити (Англия) – Реал Мадрид (Испания) 0:0
Манчестер Сити – Харт, Компани, Клиши, Санья, Отаменди, Фернандо, Фернандиньо, Сильва (Ихеаначо, 40), Навас (Стерлинг, 77), де Брюйне, Агуэро.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Бэйл, Кроос (Иско, 89), Васкес, Бензема (Хесе, 46).
Огоҳлантиришлар: Пепе (24), Сильва (37).





