АсосийJamiyat

Яна бир андижонлик мансабдорнинг аудиоси тарқалди

'Яна бир андижонлик мансабдорнинг аудиоси тарқалди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Асака туман ИИБ бошлиғига тегишли деб айтилаётган аудиоёзув тарқалди. Мазкур аудиоёзувда акс этган ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ муносабат билдирди. 

"Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви тайинланди. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади",–дейилган расмий хабарда.

Шу билан бирга Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳам ҳолатга ўз муносабатини билдирган.

Афсуски, тизимда минглаб ҳалол, виждонан меҳнат қилаётган ходимлар номи ҳам айрим "подани булғатув"чилар сабаб қора бўлишда давом этмоқда.

Бордию, аудиоёзув ўша айтилаётган шахсга тегишли бўлса бу тизим ичида ҳамон фуқароларни "самосуд" қилиш билан шуғулланиб келаётган жиноятчилар борлиги ва соҳа ҳали ҳам ислоҳга муҳтожлигини англатади.

    Бошқа янгиликлар