АсосийJamiyat

Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади — "Ўзгидромет"

'Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади — "Ўзгидромет"'ning rasmi

"Ўзгидромет" 23 ноябрьга об-ҳаво башоратини берди.

Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ бўлади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 16-18° илиқ бўлади.  

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик, туман тушиши мумкин. Ҳаво 7-12° илиқгача исийди.

    Бошқа янгиликлар