Анъанавий тарзда ҳар йили маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиб келинаётган “Чарм тўп” футбол мусобақаларининг ҳудудий саралаш босқичлари ўз якунига етиб, ҳар бир вилоятда энг кучли деб топилган жамоалар республика босқичига йўл олишди.
Финал баҳсларига бу гал Наманган вилояти мезбонлик қилмоқда ва бугун мусобақанинг очилиш маросими ташкил этилди.
Маросимда иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Зарина Абдуллаева, вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуритдинов ва мутасадди ташкилотчилар қутлашди ҳамда финал баҳсларида спортчиларга омад тилашди.






