АсосийJamiyat

Қибрайдан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ўтказилган ҳудуд ва объектлар маълум қилинди

'Қибрайдан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ўтказилган ҳудуд ва объектлар маълум қилинди'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳокимлиги Қибрай туманидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ўтган ижтимоий объектлар тўғрисида маълумот тақдим этди. 

Унга кўра, М.Улуғбек туманига жами 2294,6 гектар шундан 1002,6 гектар қишлоқ ҳўжалиги ер майдонлари ўтган.

Бундан ташқари қуйидаги объектларнинг М.Улуғбек туманига ўтказилиши таъминланган:

▪️Маҳаллар сони - 13 та;

▪️Якка тартибдаги турар жойлар - 9137 та;

▪️Нотурар жойлар - 428 та;

▪️Мактаблар - 2 та;

▪️Мактабгача таълим муассасалари - 4 та;

▪️Диний муассасалар - 1 та;

▪️Қабристонлар - 2 та;

▪️Тиббий муассасалар - 1 та.

Қибрай туманидан М.Улуғбек туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри М.Улуғбек тумани этиб белгиланади.

    Бошқа янгиликлар