АсосийJamiyat

Қашқадарёда байроқ ўрнатилиши яна тўхтатилди, унинг ўрнига...

'Қашқадарёда байроқ ўрнатилиши яна тўхтатилди, унинг ўрнига...'ning rasmi

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ўрнатилиши тўхтатилган байроқ устуни қайта бунёд этилади, деган мазмунда  хабарлар тарқалди. 

Бунга муносабат тарзида Қарши шаҳрида ўрнатиладиган байроқ устунининг қурилиш ишлари Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг III-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган маблағлар ҳамда ҳомийлик ёрдами ҳисобига давом эттирилиши хабар қилинганди.

Айни пайтда Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган бу масалага вилоят ҳокими эътибор қаратиб, шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда улкан байроқ устуни қурилмайдиган бўлди.

Даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан қолган маблағлар ички йўллар таъмири ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилади. 

    Бошқа янгиликлар