Жабрланувчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Аммо жиноятчи дунёдан кўз юмган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматига таяниб Zamon.uzнинг хабар беришича, жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 15:00 атрофида Жиззах вилояти Зафаробод туманида жойлашган 30-сонли манзилли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жойини ташлаб кетган ва Бахмал тумани ҳудудида жонига қасд қилган.
Маълум қилинишича, шу куни соат 22:00 лар атрофида ўзи яшаган Бахмал туманидаги қишлоқ врачлик пунктига бориб, қўшинисининг ўнг қўл кафти ва қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир неча марта жарохат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Қайд этилишича, жабрланувчи қорин бўшлиғига ўткир тиғли жисм билан санчилиб кирган жарохати ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур жиноятни содир этган шахснинг жасади эса 18 ноябрь куни соат 00:30 ларда Бахмал туман ҳудудидаги "Чоршанба" деҳқон бозорида жойлашган савдо дўкони айвонига арқон билан осилган ҳолдаги жасади топилган.






