Ўзбекистон республикаси ўз тарихида илк бор БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК) бюроси фаолиятида иштирок этади. Сабаби Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий вакили БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
"Осиё-тинч океани минтақавий гуруҳига аъзо давлатлар ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили номзодини 2022 йил учун БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига бир овоздан қўллаб-қувватлади",-дея таъкидлаб ўтади вазирлик.
Қайд этилишича, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши бюроси таркиби иҳк раиси ҳамда унинг турли географик гуруҳлардан сайланган тўртта ўринбосаридан ташкил топган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг доимий вакили номзоди кўрсатилган Осиё-тинч океани минтақаси БМТ ИҲК тизимидаги энг йириклардан бири ҳисобланади. Гуруҳда 56 та давлат бор.






