Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида CAFA U-15 турнири баҳслари бошланди. Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Сервер Жепаров шогирдлари дастлаби учрашувда Эронга қарши майдонга тушди. Учрашув 3:2 ҳисобида эронлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг матбуот хизмати хабар берди.
Тожикистон мезбонлик қилаётган мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидан ташқари, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон ва Эрон ҳам иштирок этмоқда.






