Бу ҳақда АОКАда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Хабар берилишича, ҳар ой 4 млн нафарга яқин фуқарога пенсия ва нафақа тўловларининг тўлиқ тўланиши таъминланиб, бу мақсадларга Пенсия жамғармаси ҳисобидан 26 605,2 млрд сўм ва Республика бюджети ҳисобидан 2 947,8 млрд. сўм маблағ харажат қилинган.
Сентябр ойида пенсияларнинг бир ойлик ўртача миқдори 924 780 сўмни ташкил этди.






