Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан автомобилни хавфли бошқарган ҳайдовчининг видеоси тарқалди.
Унда ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини менсимасдан автомобил бошқариб, атрофдагилар учун хавф туғдиргани акс этган.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ушбу ҳайдовчининг шахсини аниқлашди. Кадрдаги транспорт воситаси “Лаcетти” (давлат рақами 01 074 ТБА) русумли автомобил эканлиги, суратга олиш давомида уни бошқарган ҳайдовчи эса 19 ёшли Ш.А. эканлиги маълум бўлди.
Айни вақтда йигит ота-онасидан бири билан бирга хорижда. Ўзбекистонга қайтиши заҳоти у билан профилактик суҳбат ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек Sh.А.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128 прим.5-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилган.






