Қатор мамлакатларда касалланиш ҳолатлари статистикаси ёз ва куз кўрсаткичларига нисбатан ўн баравар кўпайган.
2021 йил ноябрь ойининг биринчи ярмида деярли ҳар куни Германияда коронавирус билан касалланганлар сонининг янги чўққиси қайд этилмоқда.
Бошқача қилиб айтганда, тўртинчи тўлқин бошқа кўплаб мамлакатлар сингари Германияга ҳам келди. Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан ҳозирги вазиятни "эмланмаганлар пандемияси" деб атади.
ЖССТ маълумотларига кўра, бугунги кунда касалхонага ётқизилган ва COVID-19 дан вафот этган кўпчилик одамлар тўлиқ эмланмаган. Вакциналар ўзига юклатилган вазифани, яъни жиддий касалликлар ва ўлимларнинг олдини олишни уддаламоқда.






