Аввалроқ Тошкент вилояти депутати бўлган аёлнинг беҳаё тасвирлари акс этган видеоси бўйича турли муҳокамалар бўлаётгани ҳақида ёзгандик.
Ҳолат депутат Расул Кушербаевни ҳам бефарқ қолдирмади. У нима бўлишидан қатъий назар одамни синдириш бундай усул билан уюштирилмаслиги кераклигини таъкидлади.
"Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутати билан содир бўлаётган воқеалар афсуски бизда ҳали ҳам одамларни обрўсизлантириш йўлида ҳар қандай пасткаш ва ноқонуний усулдан фойдаланиш мумкинлигини кўрсатмоқда"-дейди депутат.
"Ёмони шуки, бу қонун билан ҳимояланган шахсий ҳаёт дахлсизлиги тушунчасини амалда "0" қилишга уриниш бўлаётганини англатади. Ва афсуски бу Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида янги Ўзбекистонда "Инсон қадри учун" деган шиорга мос олиб борилаётган ислоҳотларга нисбатан тамомила зид ҳаракатдир.
Ким ва нима бўлишидан қатъий назар одамни синдириш бундай усул билан уюштирилмайди",-дейди Кушербаев.
Шу ўринда, у жамият ва яқинлари олдида депутат қанчалик маънан жавоб бераётган бўлса, шахсий ҳаёт дахсизлигини бузган шахслар ҳам қонун олдида шунчалик жавоб беришлари шартлигини қайд этди.
Сўнгсўз ўрнида "Пасткаш эркаклари бор ҳуқуқни химоя қилувчилар ишлаётган жамиятнинг борлиги уятли. Эркакларни уятга қўйманг "фаришта эркаклар"-дейди депутат.






