АсосийJamiyat

Андижонда бирданига 3та боғча фойдаланишга топширилди 

'Андижонда бирданига 3та боғча фойдаланишга топширилди 'ning rasmi

Андижон вилояти Андижон туманида 120 ўринлик, Оқроввот МФЙ ҳудудида 150 ўринлик ҳамда Айрилиш МФЙ ҳудудида ҳам 150 ўринлик мактабгача таълим ташкилотлари очилди.

 Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди. 

"Мазкур Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг барчаси замон талабларига мос равишда тайёрланган бўлиб, болажонларни янада сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди",-дейди вазирлик. 

Қайд этилишича, маросимда иштирок этган барча меҳмонлар таълим ташкилотига ўз қўллари билан мевали кўчатларни экиб беришган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар