Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.
Номзодлар учун талаблар:
- 39 ёшдан ошмаган бўлиши;
- касалхонада беморларни даволаган ва тиббиёт соҳасида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши;
- тиббиёт коллежи/техникумини (3 йиллик) тамомлаган бўлиши;
- беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
- Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши;
- номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;
- Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;
Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
- Тошкент шаҳрида бепул турур жой;
- ўқув хонаси;
- ойлик стипендия.
Шунингдек, "Globogate Recruiting GmbH" қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:
- немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
- тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
- ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
- ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
- Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
- меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 300 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.






