АсосийJamiyat

Шерзод Кудбиев: "Мақсадимиз бюджетни тўлдириш эмас"

'Шерзод Кудбиев: "Мақсадимиз бюджетни тўлдириш эмас"'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Давлат солиқ инспекциясида "Солиқ маъмурчилигининг самарасини ошириш орқали тадбиркорларга тенг шароитларни яратиш" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Йиғилишда Давлат солиқ қўмитаси раҳбари айрим тадбиркорлар томонидан келиб тушаётган эътирозли масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.

"Биз кўп маротаба таъкидлаймиз. Инсофли солиқ тўловчи учун кўмакчимиз.  Бироқ ижтимоий тармоқларда солиқчининг кўмакчи эканлиги қани деган айрим фикрларга гувоҳ бўламиз. Наҳотки, бизни қилаётган ҳарактларимиз узоқни кўзлаб қилинаётганини тушунмасалар.  Бизни мақсадимиз бюджетни тўлдириш эмас. Қонунчиликда белгиланган вазифаларимизни тўғри ва тўлақонли амалга ошириш. Истаймизми, йўқми, ахборот технологиялари ёрдамида электрон тизимларни жорий этишимиз керак эди. Бу учун 10 миллион доллар сармоя киритдик ва юқорида кўрсатилган тизимлар яхши иш беришидан умидвормиз," - деди Шерзод Кудбиев. 

    Бошқа янгиликлар