Узаков Улугбек Юлдашевич - вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот ўрнида:
Улуғбек Узаков 1969 йил Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
У Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, эндиликда вилоят ҳокимининг 2 нафар биринчи ўринбосари мавжуд. Эркаев Нодир - вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилиб,унинг ўрнига Муроджон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлан эди.






