Бугун пойтахтимиздаги “Халқаро медиа-холл”да ОАВ соҳаси бўйича Ўзбекистон – Россия иккинчи медиафоруми бошланди. Видеоконференц алоқа шаклидаги медиафорум Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёенинг Россия Федерациясига ташрифи арафасида ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — икки мамлакатнинг ахборот соҳасидаги алоқаларни кучайтириш, медиа соҳаси вакилларнинг ўзаро яқиндан танишуви, контент алмашиш ҳамда кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Унда Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирок этишмоқда.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Россия Федерациясининг Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги, Ўзбекистон Элекрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Медиафорумда Ўзбекистон Республикаси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хаджаев, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдуҳолиқов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожлланиб бораётгани, хусусан омммавий ахборот воситалари фаолиятиида ҳам бу ҳамкорлик яққол ўз акс топаётганини таъкидладилар.
–Мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришларни жаҳон ҳамжамиятига етказишда россиялик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик катта аҳамият касб этади, - деди ЎзЭОАВМА бошқаруви кенгаши раиси Ф.Абдухолиқов. – Жумладан, “Россия сегодня” ахборот агетлиги. “Мир”, Культура”, “Росссия24” теелеканаллари сингари Россиянинг етакчи медиа ташкилотлари билан мунтазам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жорий йилнинг ўзида мазкур оммавий ахборот воситаларида юзлаб Янги Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар ҳақида юзлаб материаллар, жумладан 10 га яқин ҳужжаатли фильмлар намойиш қилинди.
Тадбирда Россия Федерация Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Бэлла Черкесова, Бутунроссия давлат телерадиокомпаниясининг Халқаро алоқалар дирекцияси раҳбари Пётр Фёдоров, “Россия бугун” халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёв, ТАСС ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Михаил Гусман каби мутахассислар ҳам иштирок этмоқда.
Медиа-форумда «Журналистика оммавий коммуникациялар ва ахборот технологиялари соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда замонавий ёндашувлар», «ОАВни рақамлаштириш шароитида журналистик таълим: касбий ваколатлар ва қадриятлар», «Журналистлар малакасини оширишда Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги истиқболлари» каби мавзуларда фикр алмашиш кўзда тутилган.
Шунингдек, анимацион контентни ишлаб чиқариш ва тарқатиш, телекоммуникациялар орқали қулай имижни шакллантириш, ўзаро контент алмашиш учун Rutube видеохостингидан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилади. Шунингдек, медиафорум доирасида россиялик мутахассислар иштирокида тренинг ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.






