Турк авиакомпаниясининг рейси Тошкентдаги об-ҳаво шароити туфайли 5 соатга кечиктирилган эди. Шундан сўнг, парвознинг бекор қилиниши эълон қилинди. Барча йўловчилар Тошкент аэропортига қайтишди. Эрталабки парвоз учун чипталар қайта чиқарилган. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, йўловчиларнинг бир қисми шаҳарга қайтишган. Аэропортда қолишга мажбур бўлганлар учун аэропорт ходимлари иссиқ овқат ва кутиш учун шароит яратиб берган.
Турк Ҳаво Йўллари ваколатхонаси маълумотларига кўра, ТК-369Д рейси Тошкентдан Истанбулга 18 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 09:00 да парвоз қилди. Йўловчиларни рўйхатга олиш соат 06:00 да бошланган.






