АсосийJinoyat

Наманганда туман ДСИ бошлиғи 15 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга тушди

'Наманганда туман ДСИ бошлиғи 15 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга тушди'ning rasmi

Наманган вилоятидаги туманлардан бирининг давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўзининг ҳайдовчиси номида бўлган сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 1 гектар ер майдонини бошқа бир фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилади. Бу ҳақда ДХХ "Darakchi.uz" га хабар берди. 

Хабарда айтилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулни хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Бошқа янгиликлар