"Ўзгидромет"нинг маълумотига кўра, бугун, 18 ноябрь куни кундузи Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-4° илиқгаша исийди.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0-5° совуқ бўлади. Йўлларда баъзи жойларда қор уюмлари, яхмалак юзага келади.






