АсосийDunyo

Коронавируснинг дельта штамми доминантга айланмоқда

'Коронавируснинг дельта штамми доминантга айланмоқда'ning rasmi

Дунё бўйлаб сўнгги 60 кун ичида қайд этилган 900 минг коронавирус ҳолатларининг деярли барчаси Дельта штаммига тегишли.  

 Коронавируснинг Дельта штамми барча ҳолатларнинг 99 фоизини ташкил қилади ва бутун дунё бўйлаб доминант вариантга айланмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти техник директори Мария Ван Керхове маълум қилди, деб ёзади CNBCга таяниб Zamon.uz

Унинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб сўнгги 60 кун ичида қайд этилган 900 минг коронавирус ҳолатларининг деярли барчаси Дельта штаммига тегишли. 

Ташкилот вакилига кўра, Европада коронавирусдан ўлим кўпайган.   Дунёда эса сўнгги тўрт ҳафтада кетма-кет COVID-19 билан касалланганлар сони ортган. Бу ҳолат бевосита мазкур штаммнинг доминантга айланаётгани билан боғлиқ.

    Бошқа янгиликлар