Американинг Pfizer фармацевтика компанияси коронавирус инфекциясии даволовчи таблеткаларни ишлаб чиқармоқчи. Бу ҳақда euronews хабар берди.
Қайд этилишича, компания БМТ кўмагида патент бериш пули биланмазкур таблеткаларни ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолаган. Эндиликда Pfizer дунёнинг 53 фоизи истиқомат қиладиган 95 мамлакатда ушбу турдаги таблеткаларни ишлаб чиқармоқчи.
“Дастлаб биз ушбу дори билан ҳаёти хавф остида қолган инсонларга ишлатишни режалаштиргандик. Мақсадимиз аҳолини касалхонага ётқизмаган ҳолда ҳолатни олдини олиш эди. Бу таблеткалар билан коронавирус инфекцияси аломатлари сезилган вақтда дарҳол қабул қилиш лозим”, - дейди Патент пулининг вакили Эрве Верхусель.






