Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт тез орада янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Англия Футбол Асссоциацияси Саутгейт билан шартнома муддатини узайтириш борасида музокараларга киришган. Келишув 2024 йилнинг ёзига қадар мўжалланган.
Шартнома муддатини узайтириш орқали Гаретнинг йиллик маоши 5 миллион еврони ташкил қилади. Бу орқали Гарет Европада энг кўп маош оладиган мутахассислардан бирига айланади.






