АсосийSport

Волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги Олмалиқда ўтказилади

'Волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги Олмалиқда ўтказилади'ning rasmi

Шу йилнинг 19-20-21 ноябрь кунлари Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” спорт мажмуаси волейбол бўйича мамлакат суперкубоги баҳсларига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Унда эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби Самарқанднинг “Ўзтелеком” жамоаси чемпионатнинг кумуш медалини қўлга киритган ОТМК жамоаси билан куч синашади.

Аёллар ўртасида эса мамлакат чемпиони ҳамда кубоги соҳиби, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг СКУФ жамоаси Нукус давлат педагогика институти волейболчи қизлари билан бош соврин учун мусобақалашади.

Ўйинлар икки ғалабагача давом этади. Агар дастлабки икки ўйинда Ўзбекистон суперкубоги қарама-қаршилигининг ғолиби аниқланса, у ҳолда сўнгги учинчи ўйинни ўтказишга эҳтиёж қолмайди ва мусобақа тўхтатилади.

Мабодо дастлабки икки ўйиндан кейин кучлар тенг келиб қолса, у ҳолда суперкубок соҳиби сўнгги учинчи кунги ўйинда аниқланади. Айнан Ўзбекистон суперкубоги баҳслари билан мамлакатимизда жорий йилги волейбол мавсуми ўз якунига етади.

    Бошқа янгиликлар