Бугун 17-ноябр куни интернет ижтимоий тармоқларида “Айтишларича Зарафшондаги Лолазор деган жойда тилла қумини кавлаш пайтида 40-50 кишини қум босиб қолган. Лекин бу ҳақда ҳамма жойда скунат. Расмий муносабат кутиб қоламиз” мазмунидаги хабар эълон қилинган.
Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилди ва 40-50 кишининг қум босиб қолганлигига оид маълумот ўз исботини топмади.
Аслида 2021-йил 13-ноябр куни соат тахминан 22:00 ларда Конимех тумани "Караката" ОФЙ ҳудудида жойлашган Лолазор номли чўл ҳудудида бир гуруҳ фуқаро тупроқ таркибидан тилла қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган ва кутилмаганда қум остида қолган. Оқибатда 4 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.
Суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.






