АсосийJinoyat

1.6 миллиард сўмлик тилла ва заргарлик буюмлари яширин тарзда почта жўнатмаси орқали юборилган

'1.6 миллиард сўмлик тилла ва заргарлик буюмлари яширин тарзда почта жўнатмаси орқали юборилган'ning rasmi

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати “darakchi.uz” га маълум қилди.

Маълум қилинишича, хориждан пойтахтимизда истиқомат қилувчи фуқаро номига юборилган 3 дона почта жўнатмасида аслида ҳужжатларга мувофиқ жами 74 дона оддий  бижутерия ва қўл соатлари бўлиши лозим эди.

Аммо, жўнатмалар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, ундаги тақинчоқлар қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлардан ишланган заргарлик буюмлари эканлиги аниқланди.

3 та почта жўнатмасида жаҳонга машҳур нуфузли бренднинг тилладан ишланган 664,7 гр. оғирликдаги 58 дона заргарлик буюмлари, шунингдек 26 дона қўл соатлари борлиги маълум бўлди. Мазкур тақинчоқ ва соатларнинг аксарияти эса қимматбаҳо олмос тошлари билан безалган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу заргарлик буюмларининг умумий қиймати 1 миллиард 593 миллион сўмдан ошмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар