Шу кунларда “Янги имкониятлар сари” биринчи пара спорт фестивали доирасида бир қатор паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.
Кеча пара пауерлифтинг ва пара велоспорт бўйича ўтказилган Ўзбекистон очиқ чемпионатлари ўз якунига етди. Ушбу мусобақаларда 150 нафар спортчи ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.
Пара велоспорт бўйича мусобақаларда қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди:
C5 (эркаклар)
1.Абдуллаев Азимбек
2. Ёйқочиев Боймурод
3.Ҳакимжонов Достонбек
C4 (эркаклар)
1.Муслим Мутталимов
2.Машарипов Жасурбек
3.Рахимбоев Ўлмасбек
C3 (эркаклар)
1.Полвонов Авазхон
2.Қурбонов Миржалол
3.Манбетов Фарход
C2 (эркаклар)
1.Хайитмуҳаммедов Бунёд
2.Артиков Аброр
3.Мирзаёров Ғолиббек
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан медал, махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.






