АсосийJamiyat

Абдулазиз Камилов Португалия Ташқи ишлар вазири Аугусто Сантуш билан учрашди

'Абдулазиз Камилов Португалия Ташқи ишлар вазири Аугусто Сантуш билан учрашди'ning rasmi

Кеча, 16 ноябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов  Брюсселга ташрифи доирасида Португалия Республикаси Ташқи ишлар вазири Аугусто Сантуш Силва билан учрашди. 

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. 

Қайд этилишича, музокаралар чоғида турли даражадаги ташрифларни ташкиллаштириш, вазирликлараро маслаҳатлашувларни ўтказиш, халқаро ташкилотлар доирасида томонларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлаши орқали сиёсий мулоқотни фаоллаштириш муҳокама қилинган. 

Тўқимачилик, фармасевтика, аграр ва сайёҳлик соҳаларида ҳамкорлик учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилган.

 "Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Португалия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида англашув меморандуми имзоланди",-дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар