АсосийSport

Ўсмирлар терма жамоаси CАФА У-15 турнирида қатнашиш учун Душанбега йўл олди

'Ўсмирлар терма жамоаси CАФА У-15 турнирида қатнашиш учун Душанбега йўл олди'ning rasmi

 Хабарингиз бор, Ўзбекистон У-15 терма жамоаси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказиладиган CАФА У-15 турнирида иштирок этади. 

Сервер Жепаров шогирдлари 10-16 ноябрь кунлари пойтахтдаги "Чиғатой" стадионида машғулот ўтказишди. 

Бугун эса улар Тошкент-Душанбе ҳаво рейси орқали Тожикистонга йўл олдилар, дея хабар бермоқда UFA. 

Қайд этилишича, 19-23 ноябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган турнир давомида ўсмирлар жамоаси Эрон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистон У-15 терма жамоалари билан баҳс олиб боради. 

    Бошқа янгиликлар