АсосийJamiyat

Омбудсман: "Ходимларга ойлик маошлари ўз вақтида берилиши шарт" 

'Омбудсман: "Ходимларга ойлик маошлари ўз вақтида берилиши шарт" 'ning rasmi

Омбудсманга Жиззах вилоятининг Фориш туманида яшовчи фуқаро Ҳ.А. томонидан уч ой давомида иш ҳақи берилмаётгани бўйича мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати маълум қилди.

Ишчилар ойлик маошларини талаб қилишганида эса туман ва вилоятдаги бош ҳисобчилар ўзлари ишлайдиган ташкилот кредит олгани сабабли шундай ҳолат юзага келгани тушунтирилади. 

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161 моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган",-келтириб ўтилади хабарда.

 Таъкидланишича, ушбу мурожаат Омбудсман назоратига олингач, ҳодимларнинг уч ойлик маошлари тўлаб берилди. Мурожаатчининг сўзларига кўра, ҳозирда ишчиларга иш ҳақлари муддатидан кечиктирилмаган ҳолда тўланмоқда.

    Бошқа янгиликлар